Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида фуқароларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилди
Ҳурматли фуқаролар!
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2020 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилиши”нинг 6-сонли баёни талаблари асосида республикамизда коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш бўйича карантин жорий қилинганлиги муносабати билан 2020 йил 24 мартдан бошлаб Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида фуқаролар қабули вақтинча тўхтатилди.
Шу билан бирга, автомототранспорт воситаларини белгиланган муддатларда давлат рўйхатидан ўтказа олмаган, жарималарни ўз вақтида тўламаган ва автомототранспорт воситаларини белгиланган муддатларда техник кўрикка тақдим қила олмаган фуқаролар вақтинча жаримага тортилмаслигини эслатиб ўтамиз.
Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Сизнинг саломатлигингиз ҳар нарсадан устун!
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.