Ёруғлик йили: Ердан Ойгача ёруғлик бир сониядан сал кўпроқ вақтда етиб боради. Қуёшдан Ергача-чи?
Ёруғлик йили (бир ёруғлик йили Ердаги 100 йилга тенг) бизнинг Сомон йўли галактикамиз ва ундан ташқари масофаларни ўлчаш учун фойдаланилади, дейди астроном Адександр Перхняк. Галактикалараро ва бизнинг галактикамиз ташқарисида юлдузлар бир-биридан шу қадар олис масофада жойлашганки, уларни километрда ифодалашнинг имкони йўқ.
Шу боис ёруғлик йили деган тушунча киритилган. Бу космик вакуум шароитида Юлиан тақвимининг бир йили давомида ёруғлик босиб ўтадиган масофа. Агар уни километрга айлантиришга тўғри келадиган бўлса, 9,5 триллион километрга тенг бўлади.
Мисол учун, ёруғлик Ердан Ойгача бир сониядан сал кўпроқ вақтда етиб боради. Қуёшдан Ергача 8 дақиқада етиб келади. Бу дегани Қуёшдан сайёрамизгача масофа – 8 ёруғлик дақиқа.
Бизга энг яқин юлдуз – Альфа Центавр юлдузлар туркумига тегишли Проксима Центаврдир. У 7,5 ёруғлик йили масофасида жойлашган. Қутб юлдузигача эса масофа салкам 450 ёруғлик йили. Унга қараб биз юлдуз ҳали 1500 йилларда таратган ёруғни кўрамиз. Уни бизни нигоҳимизгача етиб келиши учун 500 йилдан кўпроқ вақт лозим бўлган, дея давом этади А.Перхняк “АиФ” (2021 й.16-сон) газетасида.
Галактикамизнинг у учидан бу учигача 100 минг ёруғлик йилига яқин. Бизга яқинроқ Андромеда галактикаси эса 2,5 миллион ёруғлик йили масофада жойлашган. Яъни, биз уни 2,5 миллион йил аввал қандай бўлса, шундай кўрамиз. Унда ҳали одамлар ҳозирги кўринишга келганлари йўқ эди.
Т.Шомуродов тайёрлади.