Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ёш гвардиячилар беллашди

Самарқанд шаҳридаги 1-меҳрибонлик уйида Миллий гвардиянинг вилоят бошқармаси томонидан меҳрибонлик уйлари ва болалар шаҳарчалари тарбияланувчилари ўртасида "Ёш гвардиячи" ҳарбий спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада Сирдарё вилоятининг "Суғдиёна", Жиззах вилоятининг "Амир Темур издошлари", Қашқадарёнинг "Темурийлар", Самарқанд шаҳридаги 1-меҳрибонлик уйининг "Ватанпарварлар" ҳамда Ўзбекистон SOS болалар маҳаллалари вилоят филиали тарбияланувчиларидан ташкил топган "Қалқон SOS" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Мусобақанинг билимдонлар беллашуви, ўқ-дориларни белгиланган жойга етказиш ва ўқдонга жойлаш, калашников автоматини нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, 4х100 югуриш эстафетаси ва турникда тортилиш каби барча шартларни Самарқанднинг "Ватанпарварлар" жамоаси белгиланган вақтда тўғри бажариб, биринчи ўринга сазовор бўлди.

Қашқадарёлик "Темурийлар" жамоаси иккинчи ва Самарқанд шаҳрининг "Қалқон SOS" жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Т.БЎРИЕВ.