Ёш ўт ўчирувчилар қасамёд қилди

Самарқанд шаҳридаги ИИВ ЁХББ ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида тингловчиларнинг қасамёд қилиш маросими бўлиб ўтди. 

Вилоят ИИБ ёнғин хавфсизлик бошқармаси вакиллари, соҳа фахрийлари, тингловчиларнинг ота-оналари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тантанали тадбирда марказ бошлиғи Қ.Эргашев ва бошқалар сўзга чиқиб, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдек олижаноб вазифаларни аъло даражада бажаришга ишонч билдиришди.

Маросимда патруль-пост хизматидан 119 нафар,  ёнғин хавфсизлик хизматидан 93 нафар сафдорлар қасамёд қабул қилди.

Тадбирда марказ тингловчилари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш этилди, шунингдек, китоб савдоси ҳам ташкил этилди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.