Ёшлар “Зарафшон” миллий табиат боғига 1,5 минг туп кўчат экди
- 15.04.2021 16:26
- 59
- Самарқанд
Жомбойда “Кўчат эк, боғ ярат” акцияси ташкил этилди.
Ўзбекистон Экологик партияси Самарқанд вилояти ташкилоти ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жомбой туман кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда 100 нафардан ортиқ фаол ёшлар “Зарафшон” миллий табиат боғининг 1 гектар ер майдонига 1,5 минг туп кўчат экди.
- Миллий табиат боғида 300 дан ортиқ ўсимлик тури мавжуд бўлиб, шундан 80 таси доривор ўсимликлардир, - деди “Зарафшон” миллий табиат боғи директори ўринбосари Бахтиёр Ражабов. – Миллий табиат боғида ўтқазилаётган дарахт кўчати экиш акцияси ёшларни табиатни севишга ва ундан оқилона фойдаланишга ўргатади.
Содиқ Маматов.