ЙПХ инспекторига қаршилик қилган ҳайдовчи 15 суткага қамалди
- 03.04.2020 09:37
- 166
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 31 март куни йўл-патруль хизмати инспектори Бағдод туманида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан ҳаракатланиб келаётган «ВАЗ-2102» русумли автомашинани тўхтатган.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи Д.Р. ҳодиса жойидан яширинишга уриниб, инспекторнинг қонуний талабларини бажармасдан, фуқаролар олдида уни ҳақорат қилган. Шунингдек, безорилик ҳаракатларини содир этиб, маъмурий баённома расмийлаштирмасликни талаб қилган.
Ҳайдовчи Д.Р.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар Бағдод тумани маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.