Юртимизда илк бор юра давригача бўлган қатламлардан газ олинди
- 28.09.2019 08:26
- 123
- Ўзбекистон
Кеча, 27 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида жойлашган “Шимолий Муборак” газ конденсати конида Ўзбекистонда илк бор “ERIELL Group” компанияси юра давригача бўлган қатламлардан 400 метр куб газ оқимини олишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Палеозой фундаментида жойлашган юра давригача бўлган қатламларда унумдор горизонт аниқланди (шамоллатиш қобиғи).
Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз ҳудудида илк бор ушбу қатламлардан саноат гази олингани аҳамиятлидир.
Ҳозирги пайтда тадқиқотчилар газ ва конденсатнинг саноат тавсифларини ва товар хоссаларини ўрганиш мақсадида ишга киришди.
Келгусида ушбу қатламлар “Жанубий Муборак”, “Шумак” ва “Шўртепа” конларида ҳам аниқланиши мумкин. Ушбу газли объект разведкагача хоссага эга бўлиб, айни дамда қидириш-баҳолаш ишлари давом эттирилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа