Туркманистон Марказий Осиёга газ етказиб беришни кўпайтиришга тайёрлигини маълум қилди
- 07.08.2021 16:26
- 52
- Хориж

Туркманистон Марказий Осиё ва ундан ташқарига табиий газ ва электр энергиясини етказиб беришни сезиларли даражада оширишга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзади Bugun.uz сайти.
Маълум бўлишича, бу янгиликни мамлакат бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ўз баёнотида айтиб ўтган. У мазкур баёнотни Каспий денгизининг қирғоғида жойлашган «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида минтақа давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашувидан сўнг берган.
«Туркманистон томони мамлакатдан Марказий Осиё давлатларига табиий газ етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада оширишга тайёрлигини билдиради», деган Мередов.
У шунингдек, мамлакатдаги мавжуд имкониятлар Марказий Осиё давлатларига электр энергиясини етказиб беришни сезиларли даражада ошириш имконини беришини таъкидлаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқанд маданий ҳаётидаги унутилмас бир ҳафта
- 17 дақиқа аввал
- Маданият
Пайариқда драйвер лойиҳалар нега кечикмоқда?
- 25 дақиқа аввал
- Иқтисодиёт
Узоқ йиллик изланиш, меҳнат ва маҳорат самараси
- Бугун, 11:59
- Жамият