«Navoiy azot»га қарашли заводда 4 киши газдан заҳарланди
- 29.10.2019 14:21
- 55
- Жамият
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими берган маълумотларга кўра, “Навоий азот” АЖга қарашли “ПВХ” заводида юз берган фавқулодда ҳолатдан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Жорий йилнинг 28 октябрь куни тахминан соат 16:00 да Навоий вилояти «Navoiy azot» АЖга қарашли “ПВХ” заводида номаълум куйдирувчи газдан ингаляцион заҳарланиш юз берган.
Мазкур ҳолат юзасидан тез тиббий ёрдам бригадаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Фавқулодда вазиятда жароҳатланган 4 нафар бемор Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази токсикология бўлимига ётқизилган.
Тажрибали шифокорлар томонидан беморларнинг аҳволи баҳоланиб, уларга замонавий даволаш стандартлари бўйича малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган бўлиб, беморларнинг аҳволи юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа