Зиддиятли вазиятларда журналист қандай йўл тутиши керак?

Айни пайтда Самарқанд шаҳридаги “Регистон” меҳмонхонасида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан “Зиддиятли вазиятларда журналистика” мавзусида семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Европа Иттифоқининг “ОАВнинг жамиятда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдаги роли” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтаётган тадбирда журналистлар, ҳокимлик ва корхона-ташкилотларнинг ахборот хизмати ходимлари, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирок этмоқда.

- Тренингни ўтказишдан мақсад дунёда содир бўлаётган турли хил низоларга қарши журналист ва блогерларнинг соғлом позициясини шакллантириш, - дейди Ўзбекистон жаҳон тиллари университети журналистика факультети доценти Наргис Қосимова. - Хусусан,тренинг давомида терроризм, зўравон ва диний экстремизмнинг кучайиши оқибатида юзага келаётган зиддиятли ҳолатларда журналистларнинг фаолияти, уларнинг халқаро ва миллий майдондаги ҳуқуқий ҳимояси, зиддиятли ахборот ва унинг шакллари, интернет ОАВда зиддиятларни ёритиш, гуманитар ахборотни тарқатишда ОАВнинг роли, ёлғон ахборотни текшириш усуллари каби масалаларни интерактив тарзда ўзлаштириб, бу борадаги салоҳиятларини оширадилар.

Тўлқин Сиддиқов.