Самарқанддаги почтанинг тарихий биноси бузилмайди

“Ўзбекистон почтаси” Самарқанд туманлараро боғламаси бошлиғи Ш.Аҳмедов ҳолат юзасидан шундай маълумот тақдим этди:

“... Мазкур ҳудудда Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 800 ўринли ўқув биноси қурилади. Лекин ушбу бинонинг қурилиши маданий-тарихий ҳисобланган почта биносидан 12 метр олисда олиб борилади. Қурилиш ишларининг тарихий бинога ҳеч қандай таъсири йўқ. Иккинчидан, ўқув биносининг бир қисми қурилиши режалаштирилган хат-хабар алмашинуви биноси тарихий-маданий обида сирасига кирмайди. Шуни эслатиб ўтамизки, шаҳар почтаси фаолияти учун яқин кунларда ҳозиргиданда яхшироқ шароитга эга бошқа бино берилади”.

Бузилиши режалаштирилган бино маданий-тарихий иншоот эмаслиги ҳақида Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш бош бошқармаси Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бўйича минтақалараро давлат инспекциясининг ҳам хулосаси бор.

Хуллас, бузилаётган бино – Мироншоҳ Мирзо кўчаси, 19-уй тарихий бино эмас. Аммо шуни эслатиб ўтишимиз керакки, айни шу ҳудуддаги Мустақиллик кўчаси, 28-манзил ва Пушкин кўчаси 3-уй тарихий бино ҳисобланади. Уларнинг бузилиш хавфи йўқ.

Анвар МУСТАФОҚУЛОВ.


Мақоланинг тўлиқ матнини "Зарафшон" газетасининг 69-сонида ўқинг!