Жамоатчилик назорати масканими ёки савдо нуқтаси?

Аслида-чи? Аксарият маҳаллаларда мазкур маскан номига қурилгани ёки  савдо нуқтасига айлантирилганлигига кўп гувоҳ бўляпмиз.

Хусусан, Самарқанд шаҳридаги "Амир Темур" маҳалласида ташкил этилган жамоатчилик назорат масканида пойабзал таъмирлаш устахонаси фаолият кўрсатмоқда. Устанинг таъкидлашича, эрталаб соат 8:00 дан 18:00 гача шу ерда аҳолига хизмат кўрсатиб, кечки пайтда ҳудуд профилактика инспектори   ва маҳалла посбонига топшириб кетаркан. 

Ваҳоланки, ҳар бир жамоатчилик назорат маскани кузатув камераси билан таъминланган бўлиши, нав­батчиликда турган киши томонидан ҳудудга кириб келаётган бегона шахс­лар ҳамда автотранспорт воситалари махсус китобга рўйхатга олиниши керак. Аммо "Амир Темур" маҳалласидаги жамоатчилик масканида Аъзамжон Гадойбоевнинг "Халқ йўли – хақ йўли" бадиий китоби  ҳам­да маҳалла фаолиятини юритиш бў­йича услубий тавсиялар бор, холос.

Худди шундай ҳолатни Самар­қанд шаҳридаги "Зулфия" маҳалласидаги жамоатчилик назорат масканида ҳам учратиш мумкин. Айни пайт­да бу ерда салқин ичимликлар савдоси йўлга қўйилган.

Бахтиёр МУСТАНОВ.