10 тоннадан ортиқ юк сиғимига эга транспорт воситаларидан «йўл йиғими» олинади
2024 йил 1 апрелдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан юқори транспорт воситалари ва тиркамалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5-10 баравари, яъни табақалаштирилган йиллик 1,7-3,4 млн сўм миқдорда «йўл йиғими» жорий этилади.
Солиқ қўмитасининг хабар беришича, ушбу йиғим пули Транспорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ундирилиши кўзда тутилмоқда.
Маълумотларга кўра, мазкур йиғим жорий этилиши натижасида 63 млрд сўм маблағлар умумфойдаланишдаги йўлларни сақлаш ва жорий таъмирлаш учун йўналтирилади.