13 нафар самарқандликда коронавирус аниқланди, 13 нафар бемор тузалди

🔺2020 йил 20 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 434 (+199) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 101 нафари Тошкент шаҳрида, 45 нафари Наманган вилоятида, 18 нафари Андижон вилоятида, 13 нафари Самарқанд вилоятида, 7 нафари Хоразм вилоятида, 6 нафари Қашқадарё вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида, 4 нафари Қорақапоғистон Республикасида ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли М.А. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 61 ёшли Р.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 294 нафар, Тошкент вилоятида 119 нафар, Наманган вилоятида 48 нафар, Андижон вилоятида 16 нафар, Самарқанд вилоятида 13 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 13 нафар, Сирдарё вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар бемор тузалди. 

❗️Шундай қилиб, юртимизда 47 790 (+519) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 213 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.