«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 29 октябрь, №136) сонида ўқинг
Оддий томорқачи - Жомбой тумани Зарафшон маҳалласида яшовчи Раҳмон Сарабеков уй шароитида, очиқ томорқада лимон етиштиряпти. Унинг парваришида қандай сир бор?
***
2017 йилда пахта шротининг 1 тоннаси учун 976,8 минг сўм нарх белгиланган эди. Бироқ “Каттақўрғон ёғ-мой” акциядорлик жамияти томонидан қадоқланган пахта шроти 2018 йил январь-май ойларида биржа савдоларида бошланғич нарх асоссиз равишда 50,9 минг сўм ортиқча белгиланиб, 1 тонна маҳсулот 1027,7 минг сўмдан сотилганлиги аниқланган.
Хўш, ушбу ҳолатда корхонага қандай чора кўрилди?
***
Мутахассис бонг уради: Ўрта таълим ҳажм ва мазмун жиҳатидан шунчалик катталашиб, мураккаблашиб бормоқдаки, эндиликда болаларнинг табиий имкониятлари сатҳидан бутунлай чиқиб кетиш хавфи бор. Чунки ўқувчилар ғоят мураккаб тушунчалар билан керагидан ортиқ тўйинтирилган дарсликлар, тўрт юз-беш юз саҳифали кўплаб машқ ва масалалар, тест тўпламларини ўқиш ва ечишга улгурмаяпти.