2021 йилда қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш таклиф этилмоқда

«2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармон лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра, 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланади:

2 сентябрь — пайшанба;

3 сентябрь — жума.

2021 йилда дам олиш куни 27 март — шанба 22 март — душанба кунига кўчирилади.

2021 йил 2 январь — шанба, 4 сентябрь — шанба ва 22 март — душанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъий назар, дам олиш куни ҳисобланади.

Шунингдек, лойиҳада белгиланишича, бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини икки иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

Фармон лойиҳаси 28 октябргача муҳокама қилинади.