27 минг доллар эвазига фуқарони АҚШга юбормоқчи бўлган фирибгар қўлга олинди

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда фуқароларни ноқонуний йўллар билан мунтазам равишда АҚШга юбориш билан шуғулланиб келаётган шахс аниқланди.

Тезкор тадбир давомида 1986 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи Ш.Ж. маҳаллий фуқароларнинг ишончига кирган ҳолда “Ўзбекистон-Туркия-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали АҚШга юбориш эвазига 27 000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.