380 тингловчи тадбиркорликка ўқитилди

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази вилоят филиали томонидан Булунғур туманида “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” ва “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар хуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш” мавзуларида ўқув-семинарлар ўтказилди.
Савдо-саноат палатаси вилояти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган ўқув-семинарларда вилоят иқтисодиёт ва саноат, вилоят адлия, вилоят давлат солиқ, вилоят божхона, Марказий банк вилоят бошқармалари, давлат хизматлари марказлари, товар хомашё биржаси вилоят филиали ва соҳага алоқадор бошқа ташкилот мутахассислари бизнесни юритиш борасида тушунчалар беришди.
22 соатлик ўқув-семинарларда 380 дан ортиқ тингловчи қатнашиб, мустақил бизнес бошлаш, бизнес-режа тузиш, кредит олиш шартлари ва тартиби ҳамда тадбиркорларга яратилаётган имтиёзлар борасида тушунчага эга бўлишди.
Ҳафталик ўқув курслари якунида тингловчиларга сертификатлар топширилади.