6 ноябрь куни хитойлик олимлар вакцина синовини ўтказиш учун Ўзбекистонга келади
"Хитой Фанлар академияси микробиология институти томонидан ишлаб чиқилган вакцинани синовдан ўтказишнинг учинчи босқичи Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган", деди Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов "Народное Слово" газетасига берган интервьюсида.
Инновацион ривожланиш вазирлиги пандемия, хусусан, вакциналарга қарши курашиш учун зарур дори воситаларини ишлаб чиқариш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйган.
Хитойнинг микробиология вакцинаси институти клиник синовларининг учинчи босқичини Ўзбекистонда тахминан 5000 нафар ўзбекистонликлар орасида ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
Вазирнинг таъкидлашича, биринчи навбатда, вакцинадан фойдаланиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий масалалар ўрганилади. Бу борада тегишли қарорлар қабул қилинади. Хитойлик олимлар вакцинадан келгусида фойдаланиш ва унда аҳолининг қайси қатламлари иштирок этишини муҳокама қилади.
Инновацион ривожланиш вазирлигининг халқаро бўлими раҳбари Феруза Ходжаева ҳам вакцинани ишлаб чиқиш бўйича иш олиб бораётган бир гуруҳ хитойлик олимлар 6 ноябрь куни Ўзбекистонга келишини айтди.
Аввалроқ, 21 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги Хитой фанлар академияси микробиология институти ва Хитойнинг "AnhuiZhifei" компанияси вакиллари билан Ўзбекистонда коронавирус вакцинасининг клиник синовларини ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказди.