6 ойда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсди
- 03.08.2021 17:17
- 55
- Иқтисодиёт
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил I ярим йиллигида иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда ҳар бир тармоқ ва ҳудудда учинчи чорак ва йил якунига қадар амалга ошириладиган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтди.
Унда биринчи ярим йиллик натижалари асосида йил охирига қадар ҳудудлар ва тармоқларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинмоқда.
Давлатимиз раҳбари айтиб ўтганидек, ўтган 6 ойда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсган. Бунга асосан саноат 8,5 фоиз, инвестициялар 5,9 фоиз ва хизматлар ҳажми 8 фоизга ошгани ҳисобига эришилди. Инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди.
Ушбу даврда жами 200 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Саноатда юқори ўсиш суръатлари Қашқадарёда 26 фоиз, Сирдарёда 23, Жиззахда 15, Тошкент шаҳрида 14 ва Наманганда 12 фоизни ташкил этди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!