Самарқанд вилоятининг 65,7 фоиз аҳолиси марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланган

Вилоят “Сувоқава” ДУК томонидан 55,6 фоиз аҳолига тоза ичимлик суви етказиб берилади. Қолганлар качалка, булоқ, сой, ариқ ва махсус транспорт воситалари орқали ичимлик суви билан таъминланган.
Вилоят “Сувоқава” ДУК директори Комил Юсуповнинг билдиришича, шаҳар ва туманларда мавжуд 1024 та сув иншоотларининг 469 таси, узунлиги 3830 километр сув тармоқларининг 887 километри таъмирталаб ҳолатда.

Айни пайтгача 48 та сув қудуқларига янги “ЭЦВ” насос ўрнатилиб, 82 таси таъмирланган, 12 километр янги сув тармоғи тортилган.
2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида ичимлик суви тармоқларининг 28,25 километр қисми мукаммал ва 23,45 километр қисми жорий таъмирланган. Шунингдек, режадан ташқари 7,1 километр оқава тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилган.

Ёқуб ГАДОЕВ.