9 апрель куни вилоят Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси бўлади
Самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимов 2 апрель куни “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма саккизинчи сессиясини чақириш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси 2021 йил 9 апрель куни соат 9:00 да чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- Каттақўрғон шаҳрини 2020-2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари Дастурининг ижроси юзасидан Каттақўрғон шаҳар ҳокими Г.Алимованинг ҳисоботи;
- вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи И.Жабборовнинг
“2021 йилда янги иш ўринлари яратиш прогноз кўрсаткичларини белгилаш бўйича ҳудудлар ва йўналишлар кесимида манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳисоботи;
- Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-6155-сонли фармони ижросини таъминлаш ҳақида”ги 150/22-VI сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг
ижроси (63-банди) юзасидан амалга оширилаётган ишлар бўйича вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Ф.Шайзаковнинг ҳисоботи;
- вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари – хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси, вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Жумаеванинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5020-сонли қарори ижроси юзасидан ҳисоботи;
- бошқа масалалар.