9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун
Гар ошиқ эсанг, зебу такаллуфни унут,
Яхшию ямон ишда тахаллуфни унут.
Ўтган гар эрур ямон – таассуфни унут,
Келган гар эрур яхши – тасарруфни унут.
***
Эй, шарбати лаълинг оби ҳайвондин алаз,
Ҳайвон суйини қўйки, чучук жондин алаз.
Не жондин алаз, не оби ҳайвондин алаз,
Ким ҳар неки йўқ, ондин алаз, ондин алаз.
***
Гул борди эса, чаман муаттар бўлсун,
Шамъ ўчти эса, қамар мунаввар бўлсун.
Шаҳзодаға гар равза муяссар бўлди,
Султонға жаҳон мулки муяссар бўлсун.
Беш Ҳикмат
Нечук билмай дегай сўз аҳли ҳикмат,
Хусусан, сўрса они аҳли давлат.
***
Жаҳондин, кўрки, кимлар ком олибдур,
Бу эски дайр кимлардин қолибдур.
***
Йиқилса ҳужра, бўлсун қаср обод,
Қуруса сабза, бўлсун сарв озод.
***
Гул борса, чаманга бўлмасун дард,
Кун ботса, фалакка етмасун гард.
***
Не қилғоли кимгаки ниятдурур,
Бурун шарт анга қобилиятдурур.