Абитуриентлар диққатига: Биометрик паспорт мавжуд бўлса, ID карта олиш шарт эмас

Халқ таълими вазирлиги жорий йилда мактабни тамомлаб, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишни режалаштирган 16 ёшга тўлган мактаб битирувчилари ўз вақтида фуқаролик паспорти, яъни ID карта олишлари шартлигини эслатиб ўтди.

ОТМларга абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топширишда абитуриентлар ёки биометрик паспорт ёхуд ID карта маълумотларини киритиш талаб этилади.

Шу боис, 16 ёшга тўлган (ўқув йили охирига қадар тўладиган) битирувчилар ўз вақтида, яна ҳам аниқроғи ОТМга қабул жараёнлари бошлангунга қадар ID карта олиш ҳаракатида (ҳозир биометрик паспорт берилмаяпти, фақат ID карта берилади) бўлишлари тавсия этилади.