Аэропортда 20 мингга яқин АҚШ долларини яширинча олиб кетаётган фуқаро қўлга тушди
- 04.02.2020 14:24
- 160
- Ўзбекистон
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, “Тошкент” халқаро аэропорти орқали хорижга учиб кетаётган фуқаро У.В. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада, ушбу шахснинг эгнидаги кийимлари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган олиб чиқиш меъёридан ортиқча бўлган жами 19 800 АҚШ доллари нақд хорижий валютаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Теглар:
доллар