Аэропортда қадимий ҳайкалчани мамлакатимиздан яширинча олиб чиқиб кетилиши олди олинди
- 24.03.2022 11:28
- 223
- Самарқанд
Мазкур ҳайкалча “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан аниқланган. “Самарқанд-Внуково” йўналишидаги авиарейс билан учиб кетаётган фуқаро И.Х. “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида, унга тегишли багаж сумкасидан олиб кетиш учун махсус рухсатнома талаб этиладиган ҳайкалча борлиги маълум бўлган. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Вилоят Маданий мерос бошқармаси хулосасига кўра, ҳайкалча ХIХ асрнинг иккинчи ярми ХХ аср биринчи ярмида яратилган.
Ҳайкалча Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиши олди олиниб, ўрнатилган тартибда Самарқанд давлат музей-қўриқхонасига топширилди.
Теглар:
“Самарқанд” халқаро аэропорти
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа