Афғонистонда камида 10 киши толибонлар томонидан гаровга олинди

“Толибон” террорчилик ҳаракати (Ўзбекистонда тақиқланган) жангарилари Афғонистонниг шимолий-шарқидаги Панжшир вилоятига ҳужум уюштирди. Оқибатда камида ўн киши гаровга олинди. Бу ҳақда 8 сентябрь куни Tolo News телеканали маҳаллий ҳукуматга таяниб хабар берди.

Вилоят кенгаши раҳбари Азмуддин Мирзайенинг маълум қилишича, воқеа 8 сентябрь куни Абшар туманида содир бўлган. Воқеа жойига хавфсизлик кучлари ходимлари юборилган.

Туман раҳбарининг сўзларига кўра, толибон аъзолари гаровдаги одамларни масжидга олиб ўтишган. Бино хавфсизлик кучлари ходимлари томонидан ўраб олинган. Айни вақтда одамларни қутқариш режаси ишлаб чиқилмоқда.