Афғонистонда толибонлар ҳужуми оқибатида 9 ҳарбий ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Балх вилоятида Толибон террорчилик ҳаракати гуруҳи томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида тўққиз нафар ҳарбий ҳалок бўлди, тўрт нафар тинч аҳоли ва бир нафар ёш бола жароҳатланди. Бу ҳақда ToloNews телеканали хабар қилди.

Толибонлар якшанба куни тунда Шолгара ҳудудидан чиқиш йўлида ҳужум уюштиришган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси вакилининг сўзларига кўра, икки нафар толибон жангариси ва уларнинг бошлиғи йўқ қилинган.