Афғонистонлик инвесторлар Самарқандда тадбиркорликни бошлади

Афғонистонлик ака-ука Аюуоби Абдул Ҳаж ва Аюуоби Аҳмад Билал тадбиркорлик билан шуғулланиш мақсадида Самарқанд шаҳар давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб, “AYOUBI" масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасини рўйхатдан ўтказди.

800 миллион сўм устав фонди билан ташкил этилган хорижий корхона Самарқанддан Афғонистонга озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш билан шуғулланади.

Меҳмонлар марказда фуқаролар, шу жумладан, тадбиркорларга яратилган шароитлар, имкониятлар билан яқиндан танишди.

- Ўзбекистонда хорижий инвесторларга кенг имкониятлар яратилган, - дейди Аюуоби Абдул Ҳаж. – Шунинг учун биз бизнесимизни юртингизда, хусусан, Самарқандда ташкил этишга қарор қилдик. Давлат хизматлари марказида корхонамизни рўйхатдан ўтказиш учун кўп вақт сарфламадик. Бу фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида эришилган ютуқларнинг самараси, деб ўйлаймиз.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида вилоятимизда давлат хизматлари марказлари орқали жами 17 та хорижий инвестиция иштирокидаги юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилди. Уларнинг 8 таси қўшма корхона бўлса, 9 таси хорижий корхона ҳисобланади.

Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати.