Африкада коронавируснинг янги мутацияси аниқланди
Бу ҳақда Жанубий Африка Соғлиқни сақлаш вазири Звели Мхизе маълум қилди, дея ёзади lenta.ru сайти.
Унга кўра, Жанубий aфрикалик олимлар мамлакатда SARS-CoV-2 вирусининг илгари номаълум бўлган турини аниқлашди.
Звели Мхизе мамлакатдаги коронавируснинг иккинчи тўлқини, эҳтимол касалликнинг айнан шу мутацияси билан боғлиқлигини таъкидлади. Шу билан бирга, унинг айтишича, гарчи олимларнинг кашфиёти ташвиш туғдирса ҳам, ваҳима учун ҳеч қандай асос йўқ.
Aввалроқ, Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири Метю Хенкок мамлакатда SARS-CoV-2 коронавирусининг янги тури топилганлиги, у вируснинг асл шаклига қараганда тезроқ тарқалишини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, ушбу вирус штаммлари хавфли ва вакцинага чидамли эканлиги тўғрисида ҳеч қандай далил йўқ. Аммо у одамдан одамга тезроқ юқади ва шунинг учун юқумлилик даражаси ўта юқори.