"Афросиёб" поездининг бир неча рейслари бекор қилинди

"Ўзбекистон темир йўллари" xaбарига кўра, "Алатун-Негуз" темир йўл бекатлари оралиғидаги кўприкда модернизация ишлари олиб борилиши муносабати билан бир неча йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинди ва поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилган.

Хусусан, 2022 йилнинг 21 ва 25 ноябрь кунлари икки рейсга 760-сонли "Тошкент — Қарши" "Афросиёб" юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди Тошкент бекатидан Самарқанд бекатигача амалдаги жадвал асосида ва 2022 йилнинг 21 ва 25 ноябрь кунлари икки рейсга 759-сонли "Қарши — Тошкент" "Афросиёб" юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди Самарқанд бекатидан Тошкент бекатигача амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади. (Қарши вокзалигача ҳаракатланмайди).

2022 йилнинг 25 ноябрь куни 780/779-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” "Афросиёб" юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезди бир рейсга қатнови тўхтатилади.

2022 йилнинг 25 ноябрь куни 4-сонли “Тошкент — Қарши” поезди Тошкент бекатидан бир рейсга, 2022 йилнинг 26 ноябрь куни 3-сонли “Қарши — Тошкент” поезди Қарши бекатидан бир рейсга қатнови тўхтатилади.

2022 йилнинг 24-25 ноябрь куни 80-сонли “Тошкент — Термиз” поезди Тошкент бекатидан икки рейсга, 2022 йилнинг 25-26 ноябрь куни 79-сонли “Термиз — Тошкент” поезди Термиз бекатидан икки рейсга қатнови тўхтатилади.