Аҳолига тарқатилган ерлардан самарали фойдаланиш зарурлиги айтилди

Президент иштирокидаги йи Икки йил ичида аҳолига бериладиган ерлар 200 минг гектардан ошади. Бу – Самарқанд вилоятининг жами пахта ва ғалла еридан кўп майдон.

Лекин, бу йил ажратилиши керак бўлган ерларни кўпи ҳали захирага олинмаган, ишлар пала-партиш ташкил қилинаяпти. Маҳалланинг ичидаги кичик-кичик қулай майдонлар қолиб, даланинг ўртасидаги катта ерларни ажратиш ҳолатлари ҳам бор.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

- ҳар бир маҳаллага “уста деҳқонлар”ни жалб қилиб, ушбу ер майдонларида фақат экспортбоп-бозорбоп маҳсулотлар етиштирилишига эътибор қаратиш;

 

- ҳар бир туман агрологистика марказлари ва экспортёрлар билан шартномалар тузилишини таъминлаш топширилди.

 

Бу ерлардан самарали фойдаланиб, камида 1 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.