Андреас Прокш: Иштихонда экспортбоп матолар ишлаб чиқариляпти

Бугун Германия Халқаро Ҳамкорлик ташкилоти (GIZ)нинг Бонн шаҳридаги бош офиси - Саноат ва глобал лойиҳалар департаменти раҳбари Андреас Прокш бошчилигидаги делегация Иштихон туманидаги “Мароқанд сифат текстил” кластер корхонасининг ип йигирув цехида бўлиб, пахтадан ишлаб чиқарилаётган ип-калава сифати, техник ускуналарнинг ишлаш жараёни, ишчиларга яратиб берилган шароитлар билан танишди.

Шундан сўнг пахта кластер корхонасидаги пахта терувчи машиналар фаолиятини кўздан кечириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

– Айниқса, йигирув цехида ишлаб чиқарилаётган ип-калава маҳсулотларининг сифати эътиборимизни тортди, – дейди Андреас Прокш. – Бу ерда тайёрланаётган ип-калаваларнинг чўзилувчанлиги матоларнинг пишиқлини таъминлаган.

Германиялик меҳмонларга вилоят ҳокими ўринбосари А.Нурқулов ва туман ҳокими Ш.Негматов ҳамроҳлик қилди.

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.