АҚШ бомбардимончилари «Толибон»га зарба берди

Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Фавод Омоннинг айтишича, "Толибон» радикал жангарилари АҚШ бомбардимончиларининг ҳужумлари оқибатида йўқотишлар кўрди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

«Толибон»лар гуруҳи Б-52 самолётларини Жузжон вилояти Шибирғон шаҳрида нишонга олинди. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг ҳаво ҳужумлари натижасида террорчилар катта йўқотишларга дуч келди", деди расмий.

Аввалроқ, Timesдаги манба АҚШ Толибонга қарши курашиш учун Афғонистонга Б-52 Stratofortress бомбардимончиларини учиргани ҳақида хабар берган эди.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида террорчи деб тан олинган «Толибон” ҳаракати бир кунда Афғонистоннинг иккинчи йирик шаҳрини эгаллаб олди. Шимолдаги Жузжон провинцияси пойтахти Шибирғон исломийлар назоратига ўтди. У Афғонистоннинг "шимолий дарвозаси" деб ҳам аталади. «Франс Пресс» агентлигига берган интервьюсида шаҳарнинг қулаши ҳақидаги маълумотларни губернатор ўринбосари Кадер Малида тасдиқлади.

Жума, 6 июль куни «Толибон» Афғонистон жануби-ғарбидаги Эрон билан чегарадош Нимроз вилоятининг маъмурий маркази Заранжни эгаллади. Дастлабки маълумотларга кўра, 150 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган шаҳар қуролли тўқнашувлар бўлган Шибирғондан фарқли ўлароқ, жангсиз таслим бўлган.

АҚШ ва НАТО давлатлари 2020 йилда «Толибон» ва АҚШ вакиллари ўртасида тузилган тинчлик шартномаси доирасида қўшинларни мамлакатдан олиб чиқа бошлагач, Афғонистондаги вазият кескинлашди.