АҚШ муҳожирларни Гаитига депорт қилишга тайёрланмоқда

АҚШ расмийлари Техас штатининг Дел-Рио шаҳрида тўпланган Гаити муҳожирларининг депортациясини тезлаштирмоқда. У ерда - Мексика билан чегарада қамишдан ясалган уйларда 12000 га яқин қочқин яшайди. Ҳар куни Рио-Гранди дарёси орқали уларга янги одамлар қўшилади. Америка ҳукумати ҳатто маҳаллий чегара пунктини ёпишга мажбур бўлди.

АҚШ ички хавфсизлик вазирлигининг маълум қилишича, жума куни 2000 га яқин муҳожир кейинчалик депортация қилиш учун бошқа шаҳарларга олиб кетилган. Воқеа жойида бошқарманинг 400 агенти ишламоқда.

Турли манбаларга кўра, бугун, 19 августдан бошлаб Вашингтон ҳар куни мамлакатдан депорт қилинган муҳожирлар билан 2 дан 8 тагача самолёт Гаитига учирилади.

Жо Байден ҳукумат тепасига келганидан буён АҚШга Лотин Америкаси қочқинлари оқими ошди. Оқ уйнинг янги хўжайини Доналд Трамп томонидан ўрнатилган кўплаб қоидаларни бекор қилди. Масалан, Мексикада бўлган бошпана изловчиларга энди суд мажлиси қарорини кутишнинг ҳожати йўқ.