АҚШ мустақиллик байрамида тартибсизликлар кузатилди
4 июль куни АҚШда мустақиллик байрами нишонланди. Бироқ мамлакатнинг миллий байрами бу сафар тартибсизликлар билан “нишонланди”. Бу ҳақда “Известия” нашри хабар берди.
АҚШнинг бир нечта йирик шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Дам олиш кунлари штатларда 32 киши ўқ отар қурол билан отилди. Атлантада, намойишчилар полиция маҳкамасига ҳужум уюштирдилар, улар полиция биносини байрам мушаклари билан ўққа тутди.
Портлендда одамлар суд биносига байрам “пақилдоқлари” билан ҳужум қилди. Флойднинг ўлимидан сўнг полициячилар тартибсизликларга аралашмади, улар фақат воқеаларни кузатишди. Америка ОАВ берган маълумотга кўра, мамлакатда Флойд ўлимидан сўнг ўқ отар қуролга талаб 150 фоизга ошган.
Чикагода 63 киши ўқ отар қуролдан жароҳатланди. Нью-Йоркда 44 та отишма қайд этилди. Католик насронийлари қўлларига қурол олиб, черковларни вандаллардан ҳимоя қилишди. Бундан ташқари, АҚШнинг йирик шаҳарларида оммавий тарзда мамлакат байроқлари ёқилди.