АҚШ қатор давлатлар амалдорларга янги санкциялар жорий қилмоқчи

АҚШ «Демократия саммити»га тайёргарлик чоғида хорижлик амалдорларга қарши янги санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters ва The Wall Street Оқ уй маъмуриятига таяниб хабар берди.

Манбада аниқ исмлар айтилмаган, аммо олинган маълумотларга кўра, чекловлар ҳукумат амалдорларининг кенг доираси, жумладан «Магнитский акти»га биноан инсон ҳуқуқларини бузганлик ва коррупцияга алоқадор бўлганларга таъсир қилади.

Қайд этилишича, бўлажак саммит доирасида АҚШ президенти маъмурияти расмийлари бошқа мамлакатлар ҳам янги чекловларга қўшилишига ишонтиришга умид қилмоқда.

Тадбир 9-10 декабрь кунлари бўлиб, унда 110 та давлат иштирок этади. Россия ва Хитой меҳмонлар рўйхатига киритилмаган.