АҚШ Россияга қарши туриш учун 290 миллион доллар ажратади
АҚШ Россияга қарши курашиш учун 2021 йил бюджетида юз миллион доллар ажратади. Бу президент Доналд Трамп томонидан маъқулланган ҳукумат ишини молиялаштириш тўғрисидаги ҳужжатдан келиб чиқадиган хулоса.
"Бюджетда биринчи навбатда АҚШнинг Хитой ва Россияга қарши ҳарбий устунлигини, шу жумладан, юқори сифатли ўқ-дори, учувчисиз тизим, гипертовушли ракеталар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган дастурни молиялаштиришга эътибор қаратилмоқда", дейилади ҳужжатда. Пекинга қарши курашиш учун жами 300 миллион доллар ажратилади.
ТАСС ҳисоб-китобларига кўра, Давлат департаменти "Россия таъсири ва унинг демократик институтларга ишончсизлик келтириб чиқаришга йўналтирилган уринишларига қарши туриш учун" жами 290 миллион доллар сарфлайди. Шулардан "Россия ташвиқоти ва дезинформацияси"га қарши курашиш учун 24 миллион доллар ажратилади.
2021 йилги бюджетда Трамп шунингдек, COVID-19 пандемиясига қарши курашиш учун 900 миллиард долларлик рағбатлантирув пакетини тасдиқлади ва шу билан демократ ва республикачилар баҳсига якун ясади. Хусусан, Конгресс бир кишига 600 доллар тўлаш бўйича музокаралар олиб борган бўлса, Трамп 2000 доллар ажратилишини талаб қилди.