АҚШда чет эллик фаоллар "муҳожирларсиз бир кун" тадбири эълон қилди. Дунёдаги энг баланд чўққи — Эверестга ёлғиз чиқиш таъқиқланди. Гренландияда NATO қўшинлари жойлаштирилиши мумкин

🔹 “Агар украиналиклар учун тинчликка эришиш ва одамларни йўқотмайдиган ягона конфигурация бўлса, албатта, биз гаплашамиз”, деди Украина президенти Пирс Морганга берган интервьюсида. Шунингдек, Зеленский мамлакат Россия томонидан босиб олинган барча ҳудудларни қайтара олмаслиги, мавжуд ёрдам кўлами Россия қўшинларини Украинадан тўлиқ чиқариб юборишга имкон бермаслигини айтган.
🔹 Америка бўйлаб муҳожирларсиз бир кун тадбири ўтмоқда. Муҳожирлар ишга, фарзандлари мактабга бормаган. Шу тариқа улар АҚШ иқтисодиётидаги ўз ролини таъкидламоқчи.
🔹 ҲАМАС расмийси Трампнинг: “Ғазо устидан назорат ўрнатамиз. 1,8 миллион фаластинлик Иордания ва Мисрга жойлаштирилиши керак” деган гапига "Фаластин халқи ўз ерларини босиб олиниши ёки назорат қилинишига йўл қўймайди, Трампнинг сўзлари бемаъни ва кулгили”, деб жавоб берди.
🔹 Нетаняҳу Трампга иккита - оддий ва олтин қопланган пейжер совға қилди. Тақдимот Ливандаги Ҳизбуллоҳ гуруҳининг пейжерлари ва радиоларини портлатиш бўйича махсус операцияга аниқ ишора билан ўтказилди. Исроил бош вазирининг Оқ уйга ташрифи 4 февралда ўтди. У Трамп инаугурациясидан кейин у билан учрашган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлди.
🔹 Грузия парламентининг процессуал масалалар қўмитаси 49 мухолифат депутати ваколатларини муддатидан олдин тугатишни ёқлади.
🔹 NBC News: Пентагон АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқиш режасини ишлаб чиқмоқда.
🔹 Америка Қўшма Штатлари почта хизмати Хитойдан пакетларни қабул қилишни тўхтатди. Бу ҳаракат Пекиннинг Хитой товарларига Доналд Трамп маъмурияти томонидан илгари жорий қилинган тарифларга жавобан қабул қилинган тарифлари билан боғлиқми ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
🔹 Непал ҳукумати хавфсизлик юзасидан Эверестга ва баландлиги 8000 метрдан юқори бўлган бошқа чўққиларга якка ёки гидсиз чиқишни тақиқлади.
🔹Германия ҳукумати Гренландия мустақиллигига таҳдид фонида оролга NATO қўшинларини ҳудудга жойлаштириш ғоясини кўриб чиқишга тайёр — Spiegel.