АҚШда Россия, Хитой ва Эрондан келган талабаларни "яхшилаб текшириш" таклиф этилди
Сенатор Джош Хоули АҚШда таҳсил олаётган талабалар орасидаги Россия, Хитой, Эрон давлатидан келган талабаларни яна бир чуқурлаштирилган суриштирув ва текширувдан ўтказишни таклиф қилди. Унинг фикрича Россия, Хитой ва Эрон анча йиллардан бери ўз жосусларини АҚШга талаба кўринишида киритаяпти. Шу сабабли ҳам шу учала давлатдан келган талабалар қаттиқ суриштирув ва текширувдан ўтказилса, бу АҚШ хавфсизлиги учун анча манфатли бўлар эди, деди у.
Унинг билдиришича, АҚШдаги Колумбия университетига расмий Москва махсус хизмат агентини жойлаб қўймоқчи бўлган воқеадан хабари бор.
Сенаторнинг Россия, Хитой ва Эрондан АҚШга ўқишга борган талабалардан шубҳаланиши ортидан АҚШ конгресси Россия, Хитой ва Эрон давлатларидан борган талабаларни чуқур текшириш ва суриштириш ҳақидаги қонун лойиҳа тақдим этди.
Агар ушбу қонун қабул қилинса, сўнг Россия, Хитой ва Эрондан борган талабалар тез-тез суриштирув ва текширувдан ўтиб турадилар.
Сиёсий таҳлилчиларнинг фикрларига кўра, АҚШ ОТМлари охирги йилларда бу мамлакатга жосус жўнатишда қулай жой бўлаяпти.