АҚШда турар жой биноси устига самолёт қулаб тушди

Мадейра шаҳри Огайо штатидаги уйлардан бирининг устига икки моторли Piper PA-31 самолёти қулаб тушди. Ҳалокат оқибатида учувчи дунёдан кўз юмди, деб хабар беради News 5 Cleveland телеканали.

Қулаб тушгач, самолёт ёниб кетган. Ўт ўчирувчилар уни ўз вақтида ўчиришга улгуришган. Уй ичкарисидаги одамларга зиён етмаган. Самолёт Брэндон шаҳри, Миссисипи штатидаги компанияга тегишли бўлиб, Лункен аэропортидан учган. Бу самолётда учувчилар манзарани тасвирга тушираётган эди.

Piperнинг ҳалокати сабаби ҳали маълум эмас. Нохуш ҳодиса бўйича текширув ишлари кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз: аввал Флоридада авиаҳалокат оқибатида беш киши, Миссури штатида эса кичик самолёт қулаши туфайли бир киши ҳалок бўлган эди.

Ойдин ЙЎЛДОШЕВА тайёрлади.