Арманистон Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида музокаралар олиб боришга тайёр

Ереван ЕХҲТ (Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти)нинг Минск гуруҳи билан Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш масаласида ишлашга тайёр. Бу ҳақда 2 октябрь куни Арманистон ТИВ хабарида маълум қилинди. (РИА Новости хабари).  

“Арманистон Тоғли Қорабоғдаги вазиятни тинч йўл билан барқарорлаштириш фикрида қолади. Биз Арцахга (Тоғли Қорабоғнинг бошқа номи) қарши ҳужумларга қатъият билан қарши туришда давом этамиз, шу билан бирга 1994-1995 йилда жорий этилган ўт очишни тўхтатиш режимини тиклаш учун ЕХҲТнинг Минск гуруҳи билан ишлашга тайёрмиз”, - дейилган Арманистон ТИВ сайтида нашр этилган эълонда.  

Шунингдек, Арманистон ТИВ, Ереван куч ишлатилишини ёки у орқали таҳдид солинишини ҳамда Туркиянинг Арманистон ва Қорабоғга қарши жанговар ҳаракатлардаги иштирокини қоралашини маълум қилди.     

“Озарбайжон ва Туркиянинг тажовузкорона ҳаракатлари ва хорижий террорчиларни жалб этишлари минтақавий хавфсизлик ва тинчликка раҳна солади, кенг кўламли уруш хавфини сезиларли даражада оширади. Арцахга қарши қўлланилаётган агрессия зудлик билан тўхтатилиши шарт”, - дейилган эълонда.  

Бундан ташқари, Россия, АҚШ ва Франция президентлари томонидан Қорабоғ ҳудудидаги вазият қоралангани Ереван томонидан қўлланилиши таъкидланган.