Астронавтлар халқаро космик станцияда техник ишлар олиб бориш учун очиқ космосга чиқди

Америкалик астронавтлар Виктор Гловер ва Майкл Хопкинс кеча, шанба куни Халқаро космик станцияси (ХКС) техник хизматлари учун очиқ космосга чиқди, дея хабар берди NASA.

«NASA астронавтлари скафандрларини соат 8:14  (Тошкент вақти билан 18:14) да автоном бошқариш режимига ўтказишди. Бу бугунги очиқ космосга чиқишнинг расмий бошланишини белгилаб берди», дейилади агентликниг Twitter аккаунтида.

Астронавтлар аввалги космик парвозлар пайтида тугатилмаган вазифаларни - аммиак кўприкларини бўшатиш ва бошқа жойга кўчириш, Quest шлюзли бўлмасида иссиқлик ҳимояси конструкцияси кучайтиргичини ўрнатиш, европалик Columbus модулининг Bartolomeo платформасида фойдали юк кабелларини улашни тугатиш ва Unity моделида антеннани симсиз алоқага алмаштириш ишларини бажариши керак бўлади.

Космикдаги парвоз 6,5 соат давом этди. Бу йил ХКСнинг Америка дастури бўйича тўртта очиқ космосга чиқиши амалга оширилди.

Бугун Халқаро планетарийлар куни. Бу кун ҳар йили март ойининг якшанбасида нишонланади. Ушбу касб байрамининг мақсади – одамларни планетарийлар фаолияти билан таништириш ва астрономик билимларни тарғиб қилишдир.

Ҳозирги кунда дунёда икки мингдан зиёд планетарийлар мавжуд. 1980 йилдан бошлаб улар янги авлод лойиҳаларидан фойдаланмоқда. Уларда компьютер орқали яратилган тасвир балиқ кўзини эслатувчи ягона линза кўринишида акс этади.

Г.ХОЛДОРОВА тайёрлади.