"Ахборот коммуникация технологиялари орқали мустаҳкам оила сари" ўқув курси бошланди

ТАТУ вилоят филиалида "Ахборот коммуникация технологиялари орқали мустаҳкам оила сари" мавзусида бир ҳафталик ўқув курси бошланди.

Унда Самарқанд шаҳар, Жомбой ва Самарқанд туман хотин-қизлари иштирок этяпти. Мақсад –  оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилаларда саводхонликни ошириш, нотинч оилаларни яраштириш ва бузилиш арафасидаги оилаларни асраб қолишга кўмаклашишдир. Иштирокчилар ҳафта давомида ўзларини қизиқтирган барча оилавий муаммоларга ечим топадилар.

Ўқув курси якунлангач, тингловчиларга сертификат топширилади.