Айни пайтда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси ўтказилмоқда

Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги “Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5230-сонли қарори ижроси юзасидан 2022 йил I чорак якуни бўйича вилоят ҳокими ўринбосарлари фаолияти самарадорлиги кўрсаткичлари бажарилиши натижаларини кўриб чиқиш ва баҳолаш тўғрисида;

- Қодиров Баҳодир Раҳимовични Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш тўғрисида.

- вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;

- халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича вилоят комиссияси низоми ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

- давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича;

- халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши котибияти бош мутахассисини тайинлаш тўғрисида;

- вилоят бюджетининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири М.Турдиевнинг 2022 йил 4 ойи давомида вилоятдаги секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти ҳақида;

- вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Умаровнинг ёшлар ва вояга этмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида вилоятда амалга оширилган ишлар ҳамда белгиланадагин вазифалар тўғрисидаги ҳисоботи;

- вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Ш.Бойхўрозовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сонли қарори ижроси юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

- вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи З.Жамоловнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи;

- вилоят ҳокимининг ўринбосари - оила ва хотин-қизлар масалалари бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси З.Раҳмонованинг вилоятда хотин-қизлар муаммоларини ҳал этилиши юзасидан кўрилаётган чоралар тўғрисида ҳисоботи.