Аёлни эрига хиёнаткорликда «шантаж» қилиб, пул талаб қилган шахс ушланди

Тошкентда эрига хиёнат қилгани ҳақида миш-миш тарқатиш билан аёл кишини қўрқитиб, ундан пул талаб қилган шахс қўлга олинди, деб хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Ички ишлар органларига 37 ёшли Ш.Т. мурожаат қилиб, ундан 700 АҚШ долларини товламачилик билан талаб қилаётган шахсга нисбатан чора кўришни сўради.

Маълум бўлишича, 35 ёшли Абдувахоб Н. Ш.Т.ни эрига хиёнат қилгани ҳақида миш-миш тарқатиш билан қўрқитган.

16 октябрь куни соат 16.30 да товламачи Яшнобод туманида пулларни олиш вақтида қўлга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси («Товламачилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.