Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги Тошкентда ўтказилади
- 13.10.2025 16:30
- 197
- Спорт
Икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини қачон ўтказиш санаси ҳам аниқ бўлди.
Liftpromotions маълумотига кўра, Жалолов 14 ноябрь куни "Ҳумо Арена"да ўтказиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади. Ҳозирча унинг рақиби ким бўлиши эълон қилинмаган.
Маълумот учун, ўша кунги бокс оқшомида Шаҳрам Ғиёсов ва Лазизбек Муллажонов ҳам рингга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 6 октябрь куни Санкт-Петербургда россиялик Виталий Кудуховни очколар эвазига мағлуб этганди.