Байналмилалчи жангчи касалхонада бепул овқатланади
- Ёшим 57 да. Асаб тизимимда хасталик бўлгани боис касалхонада даволаняпман. Айтингчи, мен беморларга бериладиган овқат учун тўлов қиламанми-йўқми?
А.Юсупов,
Самарқанд шаҳри.
- Касалхонада овқат учун тўлов амалга оширмайсиз. Умуман, қуйидаги шахслар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади:
- I ва II гуруҳ ногиронлари;
- болаликдан ногиронлар;
- 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслар;
- Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган – ногирон шахслар;
- 1941-1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари;
- байналмилалчи жангчилар;
- чин етимлар;
- ёлғиз пенсионерлар;
- 18 ёшгача бўлган болалар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари;
- чақириқ комиссиялари хулосаларига кўра мудофаа ишлари бўлимларининг йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган чақириқ ёшидагилар;
- “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар;
- 1 ёшгача боласи бўлган эмизикли оналар.
Ушбу рўйхат тиббий ёрдам пулли асосда кўрсатиладиган тиббиёт муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (ўз маблағлари) ҳисобига молиялаштириш шартларида фаолият кўрсатувчи тиббиёт муассасаларига, уларнинг бўлимларига ёки палаталарига татбиқ этилмайди.