Байрам арафасида 9 нафар маҳкум жазодан озод этилди

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан жорий йилнинг 20 август куни Қизилтепа шаҳрида жойлашган 5-сон жазони ижро этиш колониясида сайёр суд бўлиб ўтди.

 Сайёр судда жазони ўташ вақтида ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, ўз қилмишини англаб етган, 9 нафар маҳкум жазодан озод қилинди. 7 нафарининг жазоси енгил жазога алмаштирилди. 9 нафар маҳкум ватанимиз мустақиллигининг 29-йиллиги муносабати билан ўз оилалари бағрига қайтарилди.

Халқимизнинг азалий кечиримлилик ва меҳр-мурувват кўрсатиш фазилатлари амалда ўз исботини топмоқда. Шунингдек, сайёр суд жараёнида инсонпарварлик принципига асосан 72 нафар маҳкумларнинг колония тури (жазони ижро этиш тартиби) енгиллаштирилди. Ушбу сайёр суд жараёни ватанимиз мустақиллигининг 29-йиллигига зўр туҳфа бўлди.

Суд биринчи навбатда халқ манфаатлари йўлида хизмат қилиш учун қонунчилигимизда белгилаб қўйилган инсонпарварлик тамойилига таянмоқда.

Асосий мақсад суд тизимида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш эканлигини ёдда тутишимиз керак.

Ф.Қаҳоров,

жиноят ишлари бўйича

Конимех туман суди раиси.