Байрам кунлари Самарқанд шаҳрида қайси кўчалар ёпилади?

Ҳурматли самарқандликлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” ХII халқаро мусиқа фестивали ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан Регистон майдони, Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғи ва “Мўъжиза” амфитеатри, “Ёшлик” истироҳат боғи атрофидаги қуйидаги кўчаларда жорий йилнинг 26-31 август кунлари тадбирлар бўлиб ўтадиган вақтда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тақиқланади:

- Регистон кўчасининг Университет хиёбонидан Ғиждувон кўчаси туташмасигача;

- Даҳбет кўчасининг Регистон кўчаси чорраҳасидан Имом Бухорий кўчаси туташмасигача;

- Кулолон кўчасининг Регистон кўчаси чорраҳасидан Термиз кўчаси туташмасигача;

- Боғимайдон кўчасининг Даҳбет кўчаси чорраҳасидан Кўшҳовуз кўчаси чорраҳасигача;

  - Абдураҳмон Жомий кўчасининг Амир Темур кўчаси чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача;

  - Университет хиёбони кўчасининг ўнг томони Шоҳрух кўчаси билан кесишган чорраҳасидан О.Маҳмудов кўчаси чорраҳасигача;

- Бобур Мирзо кўчасининг О.Маҳмудов кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси туташмасигача;

- Амир Темур кўчасининг Шоҳрух кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Абдураҳмон Жомий кўчаси чорраҳасигача;

- Шоҳрух кўчасининг Амир Темур кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Университет хиёбони кўчаси чорраҳасигача;

- Беруний кўчасининг Қозизода Румий кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Рудакий кўчаси чорраҳасигача бўлган қисмида (Поворот-Вокзал йўналиши бўйича);

- Беруний кўчасидан “Ёшлик” истироҳат боғига кирадиган 2 та тор кўчада.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ

матбуот хизмати.